USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Иқтисодиёт

Пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида 13 февраль куни иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича Ўзбекистон – Жанубий Корея биринчи қўшма мажлиси бўлиб ўтди. 

Тошкентда 12 февраль куни Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари, стратегия ва молия вазири Ким Донг Ён бошчилигидаги делегация аъзолари билан бизнес-мулоқот бўлиб ўтди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Парламентга Мурожаатномасида билдирилган танқидий фикрларидан сўнг молия органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. 

Жорий йилда мамлакатимизда ишлаб чиқарувчи компаниялар, дилерлар, юртимиз ва халқаро савдо белгилари вакиллари учун маҳсулотларини воситачиларсиз сотиш имконини берувчи “ZoodMall” электрон онлайн-майдончасини ишга тушириш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилишича «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ҳаво кемаларида қўнғироқ қилиш, SMS-хабарлар жўнатиш ва интернетдан фойдаланиш имкониятларини жорий қилиш режалаштирилмоқда.

2018 йил 1 апрелдан аҳолига сотиладиган 1 килограмм суюлтирилган газ нархи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 720 сўм, Фарғона водийси ва Тошкент вилоятларида 700 сўм, қолган ҳудудларда 500 сўм этиб белгиланади, деб ёзади ЎзА.

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси «Қарши» халқаро аэропортини халқаро аэропортларни бошқариш бўйича махсус компания бошқарувига беришни кўзда тутувчи «Қарши» халқаро аэропортини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида ўрта муддатли бюджет тузиш концепцияси ҳамда Наманган шаҳри мисолида бюджетни ўрта муддатга тузиш услубий қўлланмасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

2018 йилда балиқ етиштириш ҳажмини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент Қарори қабул қилинди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани "Қараой" овул фуқаролар йиғини ҳудудида масъулияти чекланган жамият шаклидаги "Agro kompleks Karakalpakstan" Ўзбекистон – Америка қўшма корхонаси қурилиши бошланди, деб хабар беради ЎзА. 

Pages

Янгиликлар лентаси