USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Жамият

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев халқимиз ҳамма нарсадан устун қўядиган адолатни ҳаётимизда том маънода қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда ҳам ўз ифодасини топаётир.

Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради. Атоқли адабиётшунос олим, филология фанлари доктори, академик Азизхон Пўлатович Қаюмов 92 ёшида вафот этди. 

Мазкур янгилик фуқароларга енгиллик яратиш билан бирга, нотариал идоралар ходимлари томонидан бож тўловларини ортиқча ҳисоблаш ва ундириш ҳамда бошқа коррупция ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродовга янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берган.

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири Рустам Жўраев Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда kun.uz хабар берди.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасидан маълум қилишларича, шу йилнинг  31 январь куни Москва вилояти Софрино қишлоғида рўй берган ёнғин пайтида самарқандлик ҳамюртимиз Нуриддин Қирғизов олов чангалида қолган уйдан кекса аёл – Россия фуқаросини  қутқариб қолган, лекин ўзи ҳам жароҳатланган.

Азиз Абдуллаев Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 12 февралдаги қарорига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди. Буни вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 26 йиллигига бағишлаб “Ўзбекистон – Корея дўстлиги: тарих саҳифалари, истиқбол уфқлари” мавзуида ўтказилди. 

Ўтган йилдан бошлаб Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий хирургия марказида яқин қариндошлар ўртасида буйрак кўчириб ўтказиш бўйича операциялар муваффақиятли бажариб келинмоқда, куни кеча эса марказда мамлакатимиз тиббиёти тарихида биринчи марта беморга тирик донор қариндошдан жигар бўлагини кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси вазирлик мақомини олди.

Pages

Янгиликлар лентаси