USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Автобуслар тунда йўлга чиқади

Дата публикации: 12 02 2018

Ўзбекистонда халқаро автобусларнинг тунги вақтда қатнашига яна рухсат берилади. Бу Президентнинг «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.


2018 йилнинг майигача Ўзбекистон Республикасида автобусда ташиш хавфсизлигини таъминлаш талабларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда, улар қуйидагиларни бекор қилишни назарда тутади:

  • сайёҳлик автобусларига ҳамроҳлик қилиш — ушбу автобуслар хавфсизлик талабларига жавоб бериши шарти билан;
  • бўш (юксиз) автобусларни тунги вақтда ташишнинг тақиқланиши — иккита ҳайдовчи бўлиши шарти билан;
  • фуқароларнинг республика бўйлаб гуруҳ сафарларини ташкиллаштиришда ҳокимликлар ҳузуридаги Йўл хавфсизлигини таъминлаш комиссияси билан мувофиқлаштириш жараёнлари ва бошқалар.

Количество просмотров

178

Янгиликлар лентаси