USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Шаттл-сервис ташкил этилади

Дата публикации: 12 02 2018

Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хивада шаттл-бас (shuttle-bus) деб номланувчи махсус автобуслар қатнови йўлга қўйилади. Бу Президентнинг «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган, деб ёзади «Spot.uz».


Автобуслар халқаро аэропортларни темир йўл вокзали ва автовокзал билан, шунингдек, йирик меҳмонхоналар билан боғлаб туради, қатнов авиарейслар жадвалига қараб йўлга қўйилади.

2018 йил марти охиригача давлат-хусусий шериклик шартлари асосида шаттл-сервисни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбилар қабул қилинади. Айни пайтда бу сервис Ўзбекистонда мавжуд эмас.

Шаттл-сервис — асосан қисқа масофага тез-тез рейсларни амалга ошириб турувчи транспорт. Ривожланган мамлакатларда бу, одатда шаҳар ва аэропортни боғловчи автобуслардир.

Количество просмотров

167

Янгиликлар лентаси