USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Ўзбекистоннинг ўз геоинформацион тизимлари яратилади

Дата публикации: 12 02 2018

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида GEOTWO CO LTD (Корея Республикаси) компанияси вакиллари билан учрашувда мамлакатимизнинг ўз ечимлари асосида миллий геоинформацион дастурий таъминот яратиш борасида ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди, деб хабар беради вазирлик ахборот хизмати.


Учрашув давомида томонлар геоинформацион тизимларни ривожлантириш, чет маҳсулотларга қарамликни кескин камайтириш, келгусида хизматлар ва дастурий маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятларини яратиш учун миллий ахборот тизимларини маҳаллийлаштириш ва ишлаб чиқиш борасида ҳамкорликка келишиб олди.

GEOTWO CO LTD 2000 йили ташкил этилган мустақил геоинформацион компания бўлиб, Жанубий Корея ер-қурилиш ва ахборот макони бозорида етакчи саналади. GEOTWO компанияси ечимларининг ўзига хослиги шундаки, улар АҚШнинг ESRI компаниясига тегишли машҳур ArcGIS дастурий маҳсулотига турдош ва Корея Республикаси ҳамда бошқа қатор мамлакатлар давлат органларида жорий этилган.

Количество просмотров

113

Янгиликлар лентаси